Шавкат Мирзиёев АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этган.

Кейинги йилларда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, АҚШнинг етакчи компаниялари иштирокида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама дастурлар жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил август ойида қабул қилинган фармонига мувофиқ америкалик дипломат мамлакатимизнинг юксак давлат мукофоти — «Дўстлик» орденига сазовор бўлган.

АҚШ элчиси унинг фаолиятига берилган юқори баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини фаол қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 22 август  конгрессменлар Трент Келли ва Дэрин Лахуд иштирокидаги АҚШ делегациясини қабул қилганди. Шунингдек, АҚШ Конгресси делегацияси Ўзбекистон—Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келгани хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди