ШҲТ саммитида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи муҳокама этилмайди

ШҲТ саммити доирасида савдо айланмаси доллар ва евродан воз кечиш ҳамда миллий валюталар тўлов тизимларини яратиш ҳақида хабар эълон қилинди. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов хабарга изоҳ берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Раҳматулла Нуримбетов Россия фанлар академиясининг Хитой ва замонавий Осиё институти «ШҲТнинг ўзгарувчан дунёда тутган ўрни» мавзусида ўтказилган Шарқий иқтисодий форумда айрим саволларга жавоб берган.

«ШҲТ доирасида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш масаласи муҳокама этилмайди. Консептуал, боз устига ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ҳужжат лойиҳаси ҳақида гап кетяпти. Йўл харитаси лойиҳаси ҳали охиригача мувофиқлаштирилмаган, уни ишлаб чиқишда ШҲТнинг айрим давлатлари иштирок этмаяпти», — деган Раҳматулла Нуримбетов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туриши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига кириш қисқа муддатга ёпилиши айтилган. Маълум бўлишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан 14–17-центябр кунига қадар шаҳарга кириш вақтинчалик чекланади.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди