Швейцарияда қишда уйининг ҳароратини 19 даражадан оширганлар қамалади

Швейцарияда газ тақчиллиги сабабли қишда ҳукумат кўрсатмаларини бузган аҳоли жаримага тортилиши ва уч йилгача қамалиши мумкин. Бу ҳақда «Blick» хабар берди.

Фото: «MSN»

Маълумот Иқтисодиёт вазирлиги матбуот котиби Маркус Спурндли тасдиқлаган. У уйида ҳаво ҳароратини қасддан 19 даражадан оширганлар жазоланишини айтган.

«Таъминот қонунини бузиш ҳар доим ҳуқуқбузарликка, ҳатто жиноятга олиб келади. Бундай фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилиши керак», — дея тушунтирган расмий.

Электр энергиясини тежаш мақсадида мамлакатда инфрақизил иситгичлардан фойдаланиш тақиқланган. Сауналар ва бассейнлар эса совуқ бўлиши керак.

Ҳукумат қонунбузарларни текширувлар орқали аниқламоқчи. Шу билан бирга, расмийлар «энергиядан ортиқча фойдаланганлар учун кенг ов»ни ташкил қилмасликка ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, энергия инқирози фонидан турли давлатларда чекловлар жорий қилинган. Британияда аҳолидан камроқ гўшт ейиш, суғориш учун шланглардан фойдаланмаслик, дўконларда 5 тадан ёки 3 та блокда сув сотиб олмаслик сўралган. Британияда энергияни тежаганларга пул берилиши маълум қилинганди.

Германияда эса вазир аҳолига душ ўрнига «мочалка»дан фойдаланишни таклиф қилган, Аҳолига газни тежаш учун кўлларда сузиш тавсия қилинган. Германия президенти саройи электрни тежаш учун ёритгичлардан узилиши маълум бўлган.

Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда