Сурхондарёда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Қайд этилишича, Департаментнинг Қизириқ ва Шўрчи туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шўрчи деҳқон бозори атрофида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Ч. фуқаро А.дан жами 3500 долларини 38,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ 373 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтаётган шахсни ушлагани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, 1980 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 373 минг 717 долларни 100 доллар эвазига айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтказиб бериши керак бўлган.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади