9:58 | 07.09.22 140

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга ишга кетмоқчи бўлганларни огоҳлантирди

Бунга лицензиясиз ташкилотлар фуқароларни хорижга юбораётганига оид мурожаатлар сабаб бўлган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Россияга ишга жўнатиш билан шуғулланаётган ноқонуний ташкилотларга алданиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда «Ресурс Капитал» ташкилоти томонидан фуқаролар Россияга ишга жўнатилиши ҳақида эълонлар берилмоқда.

«Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади», — дейилади хабарда.

«Ресурс Капитал» ташкилоти эса фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун лицензия олмаган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига фуқаролардан ушбу ташкилот устидан кўплаб шикоятлар келмоқда. Шу сабабли агентлик «Ресурс Капитал» ташкилоти фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтган.

«Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ админларидан бу хизмат билан ноқонуний шуғулланаётган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда қонунчиликка риоя қилишни, фуқаролардан эса фирибгарлик қурбонига айланиб қолмасликни сўраймиз», — дея таъкидланади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистонда мажбурий меҳнатда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилгани,

Москвада 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи қисман ундириб берилгани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42