Тошкент вилоятида 2 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилганлар аниқланди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 2 миллиард сўм кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаркатлари ўтказилган. Унда «Н-М.» ва «Т.Н.» хусусий корхоналарини норасмий бошқариб келган фуқаро У.Б. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки мутасаддилари билан ўзаро тил бириктириб, «Э.М.» МЧЖга тегишли бинолар ертўласининг ҳар бирини бозор баҳоси 1,5 миллиард ва 1,9 миллиард сўмни ташкил этиши ҳақида сохта баҳолаш хулосаларини тайёрлагани аниқланган. Шу орқали улар банк филиалидан ажратилган жами 2 миллиард сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Навоийда иш юритувчи 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиргани, Самарқандда МЧЖ раҳбари 458 млн сўм кредит маблағани ўзлаштирган аниқлангани, Тошкентда катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди