Тошкент вилоятида эркак «Labo» юкхонaсига фарзандларини миндириб ҳаракатланди — видео

Тошкент вилоятида 6 сентябрь куни фарзандларини «Labo» машинасининг юкхонасига миндириб ҳаракатланган эркакка чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram /@YHXX_UZ

Қайт этилишича, ижтимоий тармоқларда «Labo» ҳайдовчиси машинанинг юкхонасига фарзандларини миндириб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимлари томонидан олиб борилган суриштирувлари натижасида, ҳайдовчининг шахси аниқланган.

Шунингдек, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳайдовчи билан профилафтик суҳбатлар ўтказилиб, электрон тарзда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шу билан бирга ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

«Мaшинамда фарзандларимни мактабга олиб бораётгандим, чунки мактаб сал узоқроқда, ичкари маҳаллада, 1 километр 600 метр кириб-чиқишга техника қатнамагани сабабли, ҳам ёнимда дадам ўтиргани учун юкхонага миндиришга мажбур бўлдим. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди», — деган ҳайдовчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ҳайдовчи «Damas»да 19 йўловчи билан ҳаракатлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда «Жигули» 10 нафар аёл ва «Damas» 16 нафар йўловчи билан ҳаракатланганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди