Тошкентда ўзгага тегишли авиачипталарни 47 кишига сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди

Тошкент шаҳрида тадбиркорларнинг мулкини ўзлаштириш билан шуғулланган шахслар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «П.Г.» МЧЖ омбор мудири А.З. ва таъминотчиси Р.С. ўзларининг моддий жавобгарлигида бўлган 40,2 минг долларлик уяли алоқа воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек, Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «W.Б.» МЧЖ раҳбари И.Х. «C-Т.» МЧЖнинг менежери С.нинг ишончига кириб, унга «Мой Агент» тизими орқали авиачипталарни сотиш билан шуғулланишини айтиб, «С-Г» МЧЖга тегишли авиачипталарни 47 нафар фуқарога сотиб юбориб, жами 161,8 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қаршида кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштиришда талон-торожликка йўл қўйилгани, Сурхондарёда 2,5 миллиард сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушлангани, Яккасарой туманида 4 миллиард сўмни талон-торож қилган дорихона бошқарувчиси аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сузиш федерацияси мансабдорлари 1 млрд сўмни талон-торож қилган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео