Тошкентда ЙТҲ содир этиб жанжаллашган ҳайдовчилар бўйича қўшимча маълумот берилди

Тошкентда ЙТҲ содир этган ҳайдовчилар муштлашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кадр: Telegram

1 сентябрь куни соат тахминан 15:45 да «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Яшнобод тумани, Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этган. Тўқнашув туфайли йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасида юзага келган жанжал муштлашувга айланиб кетган. Оқибатда «Cobalt» автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан олдин, Тошкентда ҳайдовчилар ва ЙПХ ходимлари ўртасида жанжал юзага келгани, Самарқандда «Жигули» ва «Сaptiva» ҳайдовчилари ўртасида жанжал содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди