Тошкентдаги кафеда аёл 28 ёшли маст эркакни пичоқлаб қўйди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган умумий овқатланиш масканларидан бирида аёл маст эркакни пичоқлаб қўйди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти.

Фото: ИИВ Тергов департаменти

Маълум қилинишича, 4 сентябрь куни соат 00:30 ларда 26 ёшли К.Г.(аёл) ўзи ишлаб келаётган Яшнобод тумани Торариқ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида бўла туриб, мазкур оилавий ошхонада ўзи билан бирга ишловчи 28 ёшли, маст ҳолатдаги М.С. (эркак) билан жанжаллашиб қолган. Ўртада келиб чиққан келишмовчилик натижасида аёл ошхона пичоғи билан М.С.нинг қорин қисмига бир маротаба зарба бериб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда фуқаро М.С. олган тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида М.С.да «Қорин ўнг олд деворини тешиб кириб жигарни шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати, ички ва ташқи қон кетиш» каби жароҳатлар аниқланганлиги ва ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Г. процессуал тартибда ушланган.

Аввалроқ Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдиргани, Навоийда ота 16 ёшли ўғлининг ўлимига сабабчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди