Тошкентдаги мактабда ўқитувчи қизларга рўмолни орқадан ўрашни айтди

Юнусобод туман ҳокимлиги пойтахтдаги мактаблардан бирининг раҳбарияти ўқувчи қизларга ҳижоб ўрашни тақиқланган тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда 6 сентябрь куни Юнусобод туман Халқ таълими бўлими тассаруфидаги 63-сонли ўрта умумтаълим мактабида содир бўлган воқеалар акс этган видеолавҳа тарқалди.

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, 6 сентябрь куни эрталабки соат 07:30 да мактабнинг кириш қисмида муассаса раҳбари Р. Ваҳабова, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Умарова ҳамда синф раҳбарлари биргаликда ўқувчиларни кутиб олган. Ўқувчи қизлар орасида дарсга кечикиб, тақинчоқлар тақиб, кийиниш маданиятига риоя этмай келган қизларга мактаб директори томонидан одоб-ахлоқ қоидалари, таълим даргоҳида ўзини тутиш тартиблари, қизлар бошига рўмолини ихчамлаштирган ҳолда ва оч рангдаги рўмол ўрашлари ҳақида тушунчалар берилган.

Бундан айрим ўқувчи-қизлар норози кайфиятда бўлган ҳамда 10-«А» синф ўқувчиси О.Рашидова онаси Ҳ.Рашидовага қўнғироқ қилган. Мактаб директорнинг тушунтиришларидан норози бўлган фуқаро Ҳ.Рашидова шу заҳоти туман халқ таълими бўлими мудири О.Ярашевга мурожаат қилган.

Туман халқ таълими бўлими мудири топшириғига асосан туман халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия шўбаси мудири Д. Мўминова шу куни соат 08:30 да мазкур таълим муассасасига келиб, норози кайфиятда бўлган 7 нафар ўқувчи-қизлар билан тушунтириш ишлари олиб борган. Қизлар нотўғри тушунганликларини билдириб, узр айтиб, яхши кайфиятда дарс машғулотларига чиқиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкентда директор рўмол ўраган қизларни мактабга киритмагани айтилган хабарга муносабат билдирилгани ва Наманганда ҳижоб ўраган қизлар билан олиб борилган профилактик суҳбатдан сўнг тарқалган хабарларга изоҳ берилгани хабар қилинганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади