Ucell эксклюзив смартфонлар сотувларини йўлга қўймоқда

Ucell йилдан йилга абонентлар учун янада қулай операторга айланиб бормоқда. Компания бир жойнинг ўзида оптимал тариф-режали сим-картадан тортиб телефон ва фойдали гаджетларгача бўлган тўлиқ хизматлар тўпламини кўрсатишга интилади.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Бугун Ucell 400дан ортиқ ўз ва ҳамкорларининг сотув офисларида девайс ва гаджетларнинг кенг ассортиментини таклиф этади. Таклиф қилинаётган қурилмалар рўйхати бугунги кунда рўйхатдан ўтган IMEI’га эга ҳамда муддатли тўловга дастлабки тўловсиз энг жозибали нархлардаги Honor, Vivo, XIaomi Redmi, Tecno POP5, Tecno Spark ва Huawei смартфонларининг 21та моделини ўз ичига олади.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Huawei Nova Y70 эксклюзив модели алоҳида эътиборга сазовор. Ушбу телефон модели мақола чоп этилиш вақтида Ўзбекистонда фақатгина Ucell офисларида сотилади. Смартфонни кредитга харид қилиш мумкин. Моделнинг муҳим афзалликлари – аккумуляторнинг 6000 мА га тенг катта сиғими, Huawei SuperCharge 22,5 тезкор қувватлантириш мосламаси ва 48 мегапикселли кучли фронтал камера.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Стандарт нархи 2 530 000 сўм, аммо Ucell Huawei Nova Y70 девайсини сотишда махсус акция ўтказади. Агар сиз Ucell сим-картали телефон харид қилсангиз, Sof 40 тариф режасида ярим йиллик алоқа учун тўлов амалга оширилганда (240 000 сўм) телефон нархи 1 890 000 сўмгача пасаяди.

Фото: Ucell ахборот хизмати

Агар сиз аллақачон Sof 40, Sof 50, Sof 70 ва Sof 100 тариф режаларига уланган Ucell абоненти бўлсангиз, ярим йилга 200 GB учун интернет пакет харид қилишингиз кифоя (240 000 сўм) ва бу ҳолда ҳам сиз телефонни 1 890 000 сўм нархида харид қилишингиз мумкин. Шу тариқа, атиги 2 130 000 сўм эвазига сиз ҳам смартфон, ҳам ярим йиллик алоқа хизматларига эга бўласиз.

Бир қатор моделлардаги телефонни харид қилишда абонентлар фойдали гаджетларни совға сифатида олишлари мумкин: бу Mi Smart Band 6 фитнес-браслети ёки Xiaomi Redmi Buds симсиз наушниклари.

Албатта, сиз девайсни ер шарининг исталган нуқтасидан харид қилишингиз мумкин. Лекин нима учун Ucell’дан смартфон харид қилиш қулайроқ?

  • Ҳамма ҳам Ucell каби ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида ишламайди. Бу эса ўз-ўзидан бозордаги жозибадор расмий нархни англатади.
  • Ucell да харид қилинган барча моделларга бир йиллик кафолат берилади.
  • Телефонни муддатли тўлов асосида сотиш бўйича қулай шартлар, сезиларли яхши чегирмалар ва Ucell абонентлари учун манфаатлар.

Моделлар қатори доимий равишда янгиланиб боради: сентябрнинг ўзида Ucell сотув офислари пештахталарида Samsung ва IPhone флагманлари пайдо бўлади. Бугун Ucell абонентга янада яқинроқ бўлиш учун тармоқни ривожлантиришга оид катта дастурни амалга оширмоқда. Яқин ойларда офислар сони 450тадан ошади. Кейинги йили ривожланиш давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди