«Биз мағлуб бўлсак, кейингиси сиз бўласиз» — Украина ТИВ

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ўз мамлакатининг Ўзбекистон билан муносабатларига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: «EPA»

Расмий Марказий Осиё давлатлари оммавий ахборот воситалари журналистлари билан онлайн учрашувда бу ҳақда гапирган.

«Биз учун 2021 йил Ўзбекистон билан муносабатларда анча самарали бўлди. Бошида мен вазир бўлганимда Марказий Осиё давлатларига алоҳида тўхталиб ўтмоқчи эканимни айтдим. 2021 йилда эса биз ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказдик, парламентлараро дўстлик гуруҳини йиғдик», — деб эслайди у.

Кулебанинг таъкидлашича, аслида, Россия Ўзбекистондан Украинага ва Украинадан республикага транзитни тақиқлагани сабабли муносабатлар жиддий бузилган.

«Бу иқтисодиётга қаттиқ зарба берди. Аммо, шунга қарамай, биз бу муносабатларни ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан жонлантиришга бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Мен Ўзбекистонга ташриф буюришни чин дилдан хоҳлайман, мамлакатингиз тарихи ва ўзагига қойил қоламан, чунки халқ тарихнинг жуда даҳшатли даврларини бошидан кечирган.

Биз ҳаммамиз буни бошимиздан ўтказганмиз, ҳаммамиз бир Совет Иттифоқида эдик ва улар имкон қадар бизнинг миллий ўзлигимизни ўчиришга ҳаракат қилди, лекин биз қаршилик кўрсатдик», — дейди Украина ТИВ раҳбари.

Расмий шунинг учун Укарина ҳатто ҳозирги шароитда ҳам имкон қадар муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканини айтган.

«Чунки уруш уруш билан, лекин ҳеч ким ҳаётни бекор қилмади. Олдинга силжишимиз керак ва ҳатто ҳозирги ҳақиқатда ҳам биргаликда нима қилишимиз мумкинлигини излашимиз зарур.

Шунинг учун барча келишувлар кучда қолиши ва ривожланиши, янги шартномалар тузиб, уларни амалга ошириш тарафдоримиз. Ўзбек бизнеси билан жуда яхши алоқадамиз, Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқот бор», — деган Дмитрий Кулеба.

У Марказий Осиё давлатларининг уруш борасидаги вазмин позицияларига ўз муносабатини бериб ўтган.

«Россиянинг Украинага қарши уруши бўйича Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларининг тутган позициясига келсак, мен бу саволга қисман жавоб берганман, бироқ фақат битта нарсани қўшаман. Қаранг: барчангиз бизнинг ғалабамиздан, манфаатдор бўлишингиз керак. Чунки агар биз ютқазсак, улар сизнинг устингиздан конкида учиб ўтади. Россия 10 баравар кучлироқ Марказий Осиё давлатларига босим ўтказиши мумкин. Раҳбарларингиз, ҳукуматингиз, менимча, буни тушунади.

Биз ҳали ҳам ўзини ушлаб турган позицияни кўрмоқдамиз. У дўстона эмас. Биз мамлакатларингизда Украинага нисбатан яхши ва самимий муносабатни ҳис қиляпмиз. Лекин биз сизни тўхтатиб турадиган баъзи омиллар борлигини тушунамиз. Бу омил, Россия билан муносабатлар ва Россиянинг сизнинг ички сиёсатингизга таъсир қилиш қобилияти деб аталади.

Хуллас, бу омиллар қандай бўлишидан қатъий назар, ҳамма шуни тушинишини хоҳлаймиз: биз мағлуб бўлсак, кейингиси сиз бўласиз. Чунки улар бизни сунъий шаклланиш деб билганларидек, сизни ҳам шундай деб билади. Бу ҳақиқат», — деган вазир.

Кулеба доно ҳукмдор ўзини муваффақиятидан манфаатдор бўлган мамлакатга ёрдам беришнинг ҳар доим у ёки бу йўлини топиши кераклиги, чунки у бу муваффақият бошқа нарсалар қатори, ўз мамлакати хавфсизлигининг кафолати эканини тушунишини таъкидлаган.

Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский Марказий Осиё давлатларининг барча етакчилари билан мулоқот қилишга тайёрлигини айтган. Ҳозирча фақат Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев билан мулоқот қилган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео