1:12 | 08.09.22 74

Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилди

Дарахтлар 5 йилдан буён ҳосил бермаётгани айтилган

Бухородаги далада кўп йиллик дарахт ва буталар илдизи билан қўпориб ташланаётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан илоят Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, илоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда инспекторлар томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишда мазкур дарахт ва буталар кесилган ер майдони «Бухоро мевалар камалаги» фермир хўжалиги рахбари И.Ўриновга тегишли экани аниқланган.

Шунингдек, туман сектор раҳбарлари ва соҳа масъуллари томонидан фермер хўжалили раҳбари И.Ўринов билан олиб борилган суҳбатда, фермер хўжалиги раҳбари ер майдонидаги дарахт кўчатлари 5 йилдан буён ҳосилга кирмаганлиги сабабли бошқа мевали дарахт кўчатларига алмаштириш мақсадида қазиб олганини билдирган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги қарорининг 4-боб 37-бандида юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни кесишга Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаси талаб этилмаслиги назарда тутилган.

Аввалроқ 2022 йилнинг январь охирларида Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани маълум бўлганди. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 миллион 543 минг сўм миқдорида ҳисобланган. Ҳодисага оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган эди.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42