0:55 | 08.09.22 64

Европа газдан воз кечса, Россия қанча зарар кўриши ҳисобланди

Мамлакатни кутаётган муаммолар сценарийси эълон қилинди

Европа Россия газидан бутунлай воз кечса, Москва ҳар йили ундирилмаган солиқлар кўринишида 6,6 миллиард доллар йўқотади. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Москва24»

Маълум қилинишича, йўқотишларни янги бозорлар билан қоплаш учун жуда узоқ вақт керак бўлади. Буни ҳатто ўрта муддатли истиқболда ҳам амалга ошириш мумкин эмас. Россияда бу бўйича ҳукумат учун ички ҳисобот тайёрланган. Унда Москва йиллар давомида мамлакат иқтисодиётини қуришда таяниб келган соҳаларда Россия катта муаммоларга дуч келиши келтирилган.

Ҳисоботда турли сценарийлар тасвирланган. Улардан иккитаси 2023 йилда Россия иқтисодиётидаги пасайиш кескин тезлашишини тахмин қилмоқда. Россия 2030 йилгача урушдан олдинги даражага қайтиши мумкин.

Барча сценарийлар Россияга нисбатан санкциялар босими кучайишини тахмин қилмоқда. Эҳтимол, кўпроқ давлатлар санкциялар киритади. Иқтисодчи Александр Исаковнинг журналистларга айтишича, Россия жаҳон бозорида хом ашё нархининг пасайишига тобора заифлашиб боради.

Шунингдек, ҳисоботда 2025 йилга бориб 200 минг IT мутахассиси Россияни тарк этиши прогноз қилинган. Европага газ ва нефт етказиб бериш тўхтатилиши Россиянинг ички бозорига катта таъсир кўрсатади. Жумладан, Россия газ ишлаб чиқариш учун зарур технологияларга эга эмас. Худди шу нарса нефть ишлаб чиқаришга ҳам тегишли. Ишлаб чиқаришни қисқартириш Россияда ёқилғи билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Аввалроқ Россия «Шимолий оқим» қувури орқали Европага газ етказишни тўхтатганди. Медведев эса Европага газ етказиб бериш шартини айтганди.