Ҳиндистонлик фотограф «Ипак йўли» университети таълим тизими ҳақида гапирди

Ҳиндистонлик таниқли фотограф Кумар Нарендра Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида бўлиб, таълим тизими билан танишди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг таъкидлашича, бутун дунё «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетидаги таълим шаклига мослашиши керак.

«Ўзбек халқининг самимий муносабати менга жуда ёқди. Бу ердагилар меҳмондўст, меҳрибон. Биз татиб кўрган миллий таомлар жуда мазали. Қаерга бормай менга жуда яхши муносабат билдиришди, инглиз тилини билмайдиганлар ҳам мени тушунишга ҳаракат қилиб, ёрдам беришди.

Бир сафар, Тошкентда эканлигимда мобил телефонимда интернет йўқ, менга эса интернет жуда зарур эди. Шунда бир ўзбекистонлик менга Wи-Фи ёқиб берди, мен эса муаммони ҳал қилдим. Бу жуда ёқимли ҳолат эди.

Қолаверса, меҳмонхонада ёки биз борадиган бошқа жойларда ҳам ходимлар жуда илиқ муносабатда бўлишди. Бизга керакли йўл-йўриқ кўрсатдилар, ғамхўрлик қилди», — дейди фотограф.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг етакчи инфлюенсерлари Ўзбекистонга ташриф буюргани ва Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади