Мисрда ҳам маймунчечак аниқланди

Мисрда маймунчечак билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Arab News» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича маълумот берган. «Эпидемиологик вазият мониторинги доирасида Миср фуқаросида маймунчечак вируси аниқланди» дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бемор махсус касалхонада изоляция қилинган. Касаллик юқтирган шахснинг Европа давлатларидан бирида яшаш учун рухсатномаси борлиги ва яқинда у ерга тез-тез бориб тургани ҳам қайд этилган.

Шифокорларнинг айтишича, беморнинг аҳволи барқарор. У билан алоқада бўлган одамларга нисбатан барча зарур тиббий-профилактика чоралари кўрилган.

Аввалроқ Британияда маймунчечакнинг янги штами топилганди. Шунингдек, Бразилияда ҳам одамдан итга маймунчечак юққанди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди