23:51 | 08.09.22 475

Нукус–Мўйноқ–Тошкент йўналишида авиақатнов йўлга қўйилади

Қатнов қайси кунлари амалга оширилиши маълум қилинди

«Uzbekistan Airways» Нукус–Мўйноқ–Тошкент йўналишидаги авиақатновни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Мўйноқ ва Нукус аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, 12 сентябрдан бошлаб Нукус–Мўйноқ–Нукус йўналишида қатновлар йўлга қўйиди. Қатновлар душанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, фақат 9 сентябрь куни «HY-012» Нукус–Тошкент йўналишида авиақатнов Мўйноқ аэропортига қўниб, йўловчиларни бортга қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти «Тошкент — Андижон — Тошкент» йўналишида қўшимча рейсларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди. «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 60/59-сонли «Тошкент — Андижон — Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди 2022 йилнинг 8–15–22–29 сентябрь кунлари қўшимча равишда 4-рейс ташкил этиши маълум қилинганди.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 46
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 442
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1177
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 428
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 236