Ўзбекистон Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖга айлантирилди

«Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Фармонга мувофиқ «Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг бошқарув компанияси» акциядорлик жамияти устав капитали 100 миллион АҚШ долларига тенг «Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси» МЧЖ шаклидаги инвестиция компанияси сифатида қайта ташкил қилинди.

Қайд этилишича, инвестиция компаниясининг устав капитали 1 миллиард долларга етказилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Инвестиция компаниясининг Кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.

Инвестиция компанияси инвестицияларни қуйидаги усуллар билан жалб қилади:

  • кредит (қарз) олиш ва Инвестиция компаниясининг устав капиталига инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш;
  • юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталида), шу жумладан мол-мулк сотиб олиш йўли билан иштирок этиш;
  • йирик институционал ва стратегик инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан нуфузли халқаро молия марказларининг юрисдикцияларидан фойдаланиш.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Отабек Назиров Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Бош директори этиб тайинланганди.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди