22:26 | 08.09.22 108
Ўзбекистонда август ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум бўлди
Хусусан, энг кўп никоҳ қайси вилоятга тўғри келиши очиқланди
Ўзбекистонда август ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг август ойида республика бўйича жами 32 366 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон – 1392 та;
- Андижон – 2641 та;
- Бухоро – 1604 та;
- Жиззах – 1645 та;
- Қашқадарё – 3421 та;
- Навоий – 1265 та;
- Наманган – 2714 та;
- Самарқанд – 4026 та;
- Сурхондарё – 2584 та;
- Сирдарё – 936 та;
- Тошкент – 2614 та;
- Фарғона – 3773 та;
- Хоразм – 1125 та;
- Тошкент шаҳри – 2626 та.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қашқадарё 3421 та никоҳ қайд этилгани билан етачи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда июль ойида қанча никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, 6 ойда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинганди.