15:10 | 08.09.22 1188

Ўзбекистонда қариндош бўлмаган шахсларни «прописка»дан чиқаришда уларнинг розилиги талаб этилмайди

Охирги 2,5 йилда шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 9 мингга яқин аризалар киритилган

Президент август ойида имзоланган мулк ҳуқуқи бўйича янги фармонга кўра, Ўзбекистонда қариндош бўлмаган шахсларни «прописка»дан чиқаришда уларнинг розилиги талаб этилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Фармонга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бир қатор тартиб ва талаблар бекор қилинмоқда. Хусусан, мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни (танишлар, узоқ қариндошлар) ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан – «прописка»дан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Тегишли органлар маълумотларига кўра, охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган.

Шунингдек, суд томонидан турар жойни сотиб олган шахс инсофли эгалловчи деб топилганда, жисмоний шахсдан ушбу турар жойни давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш таъқиқланади.

Яъни агар турар жой UZKAD тизимидаги нотўғри маълумотларга ишониб харид қилинган бўлса, 3 йилдан кейин сотиб олувчидан (инсофли эгалловчи) ушбу уйни талаб қилиб олиш мумкин эмас. Дастлабки мулкдорга етказилган зарар давлат томонидан қопланиб, кейинчалик айбдордан ундирилади.

Яна бир ўзгартиришлардан бири – бу «снос» жамғармалари, улар Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармаларга айлантирилди.

2023 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган қуйидаги зарарлар шу жамғармалардан тўлаб берилади:

  • кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида унга ишониб ҳаракат қилган шахсларга етказилган зарар;
  • давлат органи, мансабдор шахс, хусусан, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида мулкдорга етказилган, суд қарори билан аниқланган зарар;
  • турар жой инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида унинг ҳақиқий эгасига етказилган зарар.

«Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими» (UZKAD) 2023 йил 1 январдан кўчмас мулкка оид ягона ахборот базаси ҳисобланиб, UZKAD тизимига Гаров реестри, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри ва бошқа тегишли барча давлат ахборот тизимлари интеграция қилинади ҳамда реал вақт режимида онлайн маълумот алмашинуви йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «доимий прописка қилиш» тушунчалари «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига ҳамда «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчалари «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига алмаштиришга оид қонун лойиҳасини муҳокама қилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 297
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 221
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 439
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 393
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448