Ўзбекистонда супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди

Ўзбекистондаги барча давлат олий таълим муассасаларида супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, давлат қабул комиссияси қарорига кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин қолган йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Бу истисно 2-, 3- ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биринчи йўналишга қилиши мумкинлиги айтилган.

Танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилган.

Шунингдек, абитуриент тўплаган балл 1-таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлганда, яъни 143 балл тўплаганда, биринчи таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балл (контрактнинг охири) 143 дан юқори бўлса, супер контракт асосида ўқишига рухсат берилади. Лекин ўтиш бали (контрактнинг охири) 143 ёки ундан паст бўлса, супер контрактга рухсат берилмаслиги ва у ўзи тавсия этилган таълим йўналишида ўқиши мумкинлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистондаги барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилиши ҳақида хабар берилганди. Қуйидаги жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишиш мумкин.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди