Pepsi Music Fest ёрқин ва унутилмас бўлиши кутилмоқда

Бу йил ҳам Pepsi ихлосмандларини мавсумнинг энг унутилмас ҳодисаси — Pepsi Music Fest 2022 тадбирларига гувоҳ бўлиш учун чорламоқдамиз!

Pepsi мусиқа фестивали — ёз мавсумидаги Pepsi Taste Challenge кампаниясининг якуний тадбири. Улкан Open-air Pepsi’нинг анъанавий «Таъмлар жанги»даги яна бир мутлақ ғалабасига бағишланади!

Ва биз ушбу тадбирни сиз билан биргаликда зўр кайфиятда ўтказишга тайёрмиз! Сиз ва дўстларингизни 9, 10, 11 сентябрь кунлари — уч кунлик мусиқа ва рақс кечасида кутиб қоламиз!

Фестивалда ҳақиқий қўшиқчи сифатида ўзингни синаб кўришинг, рақс бўйича маҳоратингни намоён этишинг мумкин. Албатта, буларнинг ҳеч бири севимли ичимлигимиз ва мазали таомларсиз ўтмайди.

Фестиваль хедлайнерлари:

9 сентябрь куни: машҳур Gayazov$ Brother$ гуруҳи — «Малиновая лада», «Увезите меня на Дип-хаус», «Я, ты и море» каби хит қўшиқлар ижрочиларининг чиқиши;

10 сентябрь куни: мафтункор хонанда Мinelli ва унинг бутун Европа, МДҲ мамлакатларида маълум ва машҳур — YouTube’да 220 миллион маротабадан зиёд томоша қилинган Rampampam қўшиғи ижроси;

11 сентябрь куни: кўп йиллардан буён мамлакатнинг топ-чартларини забт этиб келаётган Hammali & Navai дуэти чиқиши.

Бундан ташқари, фестиваль дастуридан пойтахтлик машҳур DJ’лар — DJ King Macarellа, DJ Sam, DJ Pashkov, DJ Frost, DJ Gera ва DJ Safronov’нинг энг ёрқин репертуарлари жой олган. Яна рақс жамоаларининг чиқишлари ва флешмобларини ҳам томоша қиламиз.

Фестиваль кечаларида кайфиятингиз яна ҳам кўтаринки бўлиши учун махсус меҳмон, фестиваль бошловчиси – КВН Олий лигаси чемпиони, Осиё МIХ жамоаси етакчиси – Эльдияр Кененсаров яқиндан кўмаклашади.

Ва бу ҳали ҳаммаси эмас! Фестивалга келиб, бу йилги энг йирик оpen-air воқелигига гувоҳ бўл!

Pepsi ритмида бўл!

  • Тадбир ўтказиладиган жой: Тошкент шаҳри, Hyatt меҳмонхонаси ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг орқа тарафидаги майдон.
  • Тадбир соат 19:00 да бошланади.
  • Кириш бепул.
  • Батафсил маълумот Instagram саҳифасида.
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди