Польша Россия билан уруш хавфи юқорилигидан огоҳлантирди

Польша мудофаа вазири ўринбосари Маркин Оцепа яқин 3-10 йил ичида Россия билан уруш хавфи юқори эканини айтди. Бу ҳақда «dziennik.pl» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Расмийнинг сўзларига кўра, мамлакат бу вақтдан имкон қадар Польша армиясини қайта қуроллантириш учун фойдаланиши керак. Келаси 2023 йилги давлат бюджети лойиҳасида армияга рекорд даражада – 97 миллиард злотийдан (20 миллиард доллардан ортиқ) кўпроқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Шундан 40 миллиард злотий (8,4 миллиард доллар) асосан Миллий Мудофаа вазирлиги томонидан инвестициялар ва инвестицион харидлар учун мўлжалланган капитал харажатлардир.

«Биз тарихдаги энг улуғвор қурол дастурини амалга оширмоқдамиз ва бу чора-тадбирлар уни тезлаштиради. Биз ‘Абрамс’ ва К2 танкларини, Краб ва К9 тўп гаубицаларини, HIMARS ракета ва артиллерия тизимларини, разведка ва алоқа сунъий йўлдошларини, денгиз флоти учун ракета фрегатлари, дронлар сотиб оламиз», — деган Оцепа.

Шунингдек, ўн йил ичида аскарлар ва кўнгиллилар сонини ошириш режалаштирилган. Мудофаа вазири ўринбосари 2023 йилда рекорд даражадаги бюджетга қарамасдан, барча режаларни бажариш учун давлат маблағлари етарли бўлмаслиги ва бюджетдан ташқари молиялаштириш манбаларидан фойдаланишга тўғри келишини таъкидлаган.

Аввалроқ АҚШ Польшага бешинчи авлод қирувчи самолётлари жойлаштириши маълум қилинганди. Украина ва Польша биргаликда қурол-яроғ ишлаб чиқариши маълум бўлганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди