Путин Буюк Британия янги бош вазири ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин Лиз Трасснинг Буюк Британия бош вазири лавозимига тайинланишига изоҳ берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати раҳбарини сайлаш тартиби «демократик тамойиллардан йироқ».

«Буюк Британияда демократик тамойиллардан йироқ бўлган давлат раҳбарини сайлаш тартиби амал қилмоқда. Бу аввалги парламент сайловларида ғалаба қозонган партия доирасида бўлиб ўтади», — деган Россия президенти.

У Британия халқи ҳукумат алмашинувига алоқадор эмаслиги, ҳукмрон элита ўз кўрсатмаларига эга эканини таъкидлаган.

«Россия билан муносабатларни қандай йўлга қўйиш уларнинг иши, бизнинг ишимиз эса ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш. Биз буни изчил амалга оширамиз, ҳеч ким бунга шубҳа қилмасин», — дея қўшимча қилган Путин.

Малумот ўрнида, Лиз Трасс 5 сентябрь куни Буюк Британия Консерватив партияси раҳбари этиб сайланди, у мамлакатнинг янги бош вазир бўлди. Трасснинг номзоди олтинчи овоз беришда Консерватив партиянинг 81 326 нафар аъзоси томонидан қўллаб-қувватланган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди