22:33 | 08.09.22 61

Қиролича Елизавета II 96 ёшда вафот этди

Букингем саройи маълумотни тасдиқлади

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Шотландиядаги Балморал қасрида шифокорлар назорати остида экани ҳақида хабар берилганди. Букингем саройига кўра, қиролича 8 сентябрь куни вафот этди.

Фото: «Reuters»

Маълум бўлишича, 8 сентябрь куни эрталаб қўшимча текширувдан сўнг унинг шифокорлари унинг соғлиғидан ташвишда эканини билдирган. Бош вазир Лиз Трасснинг айтишича, бутун мамлакат бу янгиликдан қаттиқ хавотирда.

Қироличанинг фарзандлари шаҳзода Чарльз ва малика Анна Балморал қасрига богрган. Шаҳзода Уильям эса ҳудудда саёҳат қилган. Шаҳзодалар Гарри, Эндрю ва Эдвард эса Шотландияга борган.

Букингем саройи маълумотларига кўра, қиролича бугун тушдан кейин Балморалда 96 ёшида хотиржамликда вафот этган. Қироличанинг вафоти муносабати билан саройда Британия байроғи туширилган. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинган.

БМТ бош котиби қироличанинг вафоти муносабати билан Британия халқига ҳамдардлик билдирган. Қайд этилишича, Британия тахти қонуний равишда 74 ёшли шаҳзода Чарльзга ўтади.