Қора денгизда делфинлар оммавий нобуд бўлмоқда

Украинанинг Одесса шаҳри прокуратураси экоцид факти (флора ёки фаунанинг оммавий қирғин қилиниши) — Россия туфайли денгиз ҳайвонларининг оммавий нобуд бўлиши бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: MirPlanets.ru»

Маълум қилинишича, Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери Одесса вилояти пляжларида кўплаб ўлик денгиз сутемизувчилари топилган. Уларнинг ўлимига Россиянинг сув ости кемаларида сонарлардан (гидролокатор) фойдаланиши сабаб қилиб келтирилган.

«Сонарлар ҳайвонларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган кучли товушларни чиқаради», дейилади хабарда.

Ҳозирда мутахассислар қирғоқларда топилган ўлик денгиз чўчқалари ва оддий делфинларда текширув ўтказган. Тадқиқот учун намуналар ҳайвонларнинг ички қулоғи тузилмаларини махсус ўрганиш учун Италиянинг Падуа университетига, шунингдек, Германиянинг Ганновер университетига юборилади.

Украина, шунингдек, Болгария, Туркия ва Руминияга сутемизувчиларнинг ўлим ҳолатларини аниқлаш учун сўровлар тайёрламоқда.

Аввалроқ Украина урушдан кўрилган зарар миқдорини баҳолаганди. Шунингдек, Украина ТИВ Путинни жазолаш учун петицияни имзолашга чақирганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади