Самарқандда «Самарқанд руҳи рассом нигоҳида» кўргазмаси очилди — фото

Самарқанд шаҳридаги Чорсу галереясида 7 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Аслиддин Исаевнинг «Самарқанд руҳи рассом нигоҳида» номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев сўзга чиқиб, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табригини ўқиб эшиттирди.

«Гувоҳи бўлаётганингиздек, охирги 5 йилда туризм ва маданий мерос соҳасига давлатимиз раҳбари бошчиликларида қаратилаётган юксак эътибор сабаб, ушбу йўналишда жуда кўп ишлар қилинди, мақсадли ислоҳотлар амалга оширилди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити олдидан Самарқандда бўлиб ўтаётган қатор тадбирлар ҳам буларнинг натижасидир десак, янглишмаган бўламиз. Маълумки, сўнгги ойлар давомида Самарқанд шаҳрига ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рассомлари, ҳайкалтарошлари, автопойгачилари, фотографлари ва инфлюенсер-блогерлари ташриф буюришди. Уларнинг ҳар бири ўз асарлари орқали ШҲТда Самарқанд руҳини акс эттиришга ҳаракат қилди. Бугунги «Рассом нигоҳида Самарқанд руҳи» кўргазмаси ҳам ушбу ишларнинг мантиқий давомидир», дейилади нутқда.

Азиз Абдуҳакимов академик Аслиддин Исаевни кўргазма билан самимий табриклаб, улкан муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун, экспозицияда рассомнинг 65 та ижодий иши намойиш этилган. Рассом ижодида болаларча софлик, беғуборлик, нафосатни кўриш мумкин. Унинг «Тўйга пиширилган нонлар», «Извошчи», «Тўй», «Кутилмаган нур», «Колхоздаги оқшом», «Куз. Қовун бозори» каби асарлари ўзбек халқининг миллий қадрият ва анъаналарини акс эттиради.

Аслиддин Исаев «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. 2018 йилда унга Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси академиги унвони берилган. Аслиддин Исаев ўзига хос услуб ва имиджини топган ижодкорлардан биридир. Унинг асарларида болаликдан унга яқин одамлар, қадимий ва ҳамиша навқирон Ўзбекистоннинг гўзаллиги, тарихи тасвирланган. Она шаҳри Самарқанд, унинг гўзал манзаралари ижодкорга бутун ижодий умри давомида илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Маълумот учун, Самарқандга ШҲТ саммити арафасида ШҲТга аъзо давлатларнинг тажрибали рассомлари ташриф буюрганди. Уларнинг Самарқанд акс этган энг сара асарлари эса саммит арафасида очиладиган халқаро кўргазмадан ўрин олади. Мақсад — ШҲТ саммитида Самарқанд руҳини янада ёрқинроқ акс эттириш.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди