Самарқанддаги «Абадий шаҳар» — суратларда

Самарқандда сўнгги йилларда кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, вилоятда «Абадий шаҳар» карвонсаройи қуриб битказилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида маълум қилинди.

Мазкур шаҳарча лойиҳаси «Eriell» компанияси бошқаруви раиси, таниқли меъмор Бахтиёр Фозилов раҳбарлигида Бобур Исмоилов бошчилигидаги гуруҳ томонидан тайёрланган.

Бунда Самарқанднинг Буюк Ипак йўли чорраҳаси бўлгани, азалдан илм-фан ва маданият, савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик ривожланганига эътибор қаратилган. Ўз навбатида, Самарқанднинг дунё цивилизациясидаги ўрни ҳисобга олиниб, бетакрор лойиҳа ишлаб чиқилган.

«Абадий шаҳар»да Самарқанддаги тарихий обидалар, улкан минораю гумбазлар, кулоллар, зардўзлар, чиннипазлар, мусаввирлар устахоналари, Самарқанд қоғози ишлаб чиқарадиган қадимий устахона, Самарқанд нони ва бошқа миллий таомлари тайёрланадиган масканлар, қадимий гавжум бозор – барчаси намоён бўлган.

Шунингдек, карвонсаройдан Хоразмнинг дунёда тенги йўқ гиламлари, Нуротаю Ургутнинг сўзаначилик санъати – қадимий кашталари, Қўқону Марғилоннинг ёғоч ўймакорлиги санъати намуналари ўрин олган.

Бу лойиҳани амалга оширишга самарқандлик 300 га яқин уста-меъморлар жалб қилиган. Бу ерда қадим Шарқ наққошлик санъати ўн битта йўналишда, жумладан, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, мармар наққошлиги, тоштарошлик санъатининг ноёб намуналари, шунингдек, кейинги йилларда йўқолиб кетаётган маёлика, мазолика тикланиб, янгича кошинкорлик санъати яратилган.

 

«Самарқандда туғилиб, ўсганман. Устахонам ҳам шу ерда жойлашган. Яқинда эса «Абадий шаҳар»дан ҳам устахона беришди. Энди фаолиятимни шу ерда давом эттираман. Бу ердаги ҳамма нарсалар қўлда ишланган. Ранглар ҳам махсус танланган», — дейди карвонсарой қурилишида ишлаган усталардан бири.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди