Самарқанддаги қабристонда қуриган ўтлар ёқиб юборилди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 7 сентябрь куни қабристон ҳудуди ва қабрлар атрофидаги ўсимлик қолдиқларига ўт қўйиб ёқиб юборилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 7 сентябрь куни туман Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бўлган «Тошлоқ ота» қабристони масъулларининг этиборсизлиги туфайли қабристон ҳудуди ва қабрлар атрофида қуриган ўтлар ёқиб юборилган.

Шунингдек, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари мазкур ҳолат юзасидан хуқуқбузарларга нисбатан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 3-қисмига биноан, маъмурий баённома расмийлаштириб, жарима жазосини қўллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ғалладан бўшаган 27 гектар ердаги сомонлар ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёдаги ўрмон сунъий равишда ёқиб юборилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди