Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ раиси ва бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Парламентлараро иттифоқ делегацияси раиси Дуарте Пачеко ва бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Тошкентда ўтказилаётган жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити кун тартибидан демократик ва ижтимоий иқтисодий янгиланишларни қўллаб-қувватлашнинг самарали институтларини ривожлантириш, гендер сиёсатни амалга оширишга доир глобал ва минтақавий аҳамиятга эга муҳим масалалар ўрин олган.

Шунингдек, парламентлараро иттифоқнинг юқори даражали вакиллари Ўзбекистон етакчисига қўшма ташаббусларни илгари сўришда кўрсатаётган ҳар томонлама кўмак учун миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар ва ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирган.

Учрашувда барқарор ривожланиш, демократик қадриятларни илгари суриш, ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги мақсад ва вазифаларга эришиш, иттифоқнинг Инновациялар маркази билан ҳамкорлик қилиш каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Янгиликлар17:06 | 29.11.22
Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди