Тошкент вилоятида 57 ёшли аёлнинг уйига жияни ўғирликка тушди

Тошкент вилояти Қибрай туманида жиян холасининг уйига ўғирликка тушгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 27 август кунидан 2 центябр кунига қадар бўлган вақт оралиғида, 57 ёшли Т.Г.нинг уйига номаълум шахс ноқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидан жами баҳоси 120 миллион сўмлик бир дона аёллар занжири, бир дона аёллар билак узуги, 2 дона аёллар бриллиант зираги, 1 дона кўк кўзли зирак, 1 дона аёллар билак узуги, 3 дона узук, 8 миллион 412 минг сўм миқдоридаги нақд пул ва 3250 доллар миқдоридаги пулларни ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодекснинг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни жабрланувчининг жияни бўлмиш 30 ёшли М.М. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида М.М. сўроқ қилиниб, ундан нима сабабдан ушбу жиноятга қўл ўрганлиги, ўғирланган буюмлар ва пулларнинг тақдири ҳақида сўралганда, у мазкур жиноятни катта миқдорда қарзи борлиги ва қарзидан қутилиш мақсадида холасининг уйидан тилла тақинчоқларини ўғирлаб, уларни Тошкент шаҳрида жойлашган Олой бозорида 4800 долларга сотиб юборганлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги мебель ясаш устахонасига ўғирликка тушган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушлангани, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади