Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқланди
Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида таг қисми бетонлаб ташланган дарахтлар тасвири акс этган хабарижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайтд этилишича, ҳолат юзасидан шаҳар Экология бўлими ходимлари ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудуддаги дарахтларнинг ост қисми бундан бир неча кун олдин бетонлаб ташланганлиги аниқланган.
Шунингдек, дарахтларнинг ост қисми бетонлардан тозаланиб, унумдор тупроқ тўкилиб, суғорилган ва бундай ҳолатлар қайта содир этилмаслиги учун фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулистон шаҳри 3-мавзе бозорча ҳудудида бир нечта дарахтларнинг таг қисми бетонлаб ташланган ҳолати аниқланганди. Ушбу ҳолат юзасидан дўкон эгаларини топиб дарахтларнинг таг қисмлари очилиб, муаммо бартараф қилинган.