Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқланди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида таг қисми бетонлаб ташланган дарахтлар тасвири акс этган хабарижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Қайтд этилишича, ҳолат юзасидан шаҳар Экология бўлими ходимлари ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудуддаги дарахтларнинг ост қисми бундан бир неча кун олдин бетонлаб ташланганлиги аниқланган.

Шунингдек, дарахтларнинг ост қисми бетонлардан тозаланиб, унумдор тупроқ тўкилиб, суғорилган ва бундай ҳолатлар қайта содир этилмаслиги учун фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулистон шаҳри 3-мавзе бозорча ҳудудида бир нечта дарахтларнинг таг қисми бетонлаб ташланган ҳолати аниқланганди. Ушбу ҳолат юзасидан дўкон эгаларини топиб дарахтларнинг таг қисмлари очилиб, муаммо бартараф қилинган.

Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади