Тошкентда «Audi» ва «Nexia-1» иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Тошкент шаҳри Учтепа туманида «Audi» ва «Nexia-1» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 7 сентябрь куни тахминан соат 10:20 ларда туманнинг Каттақани кўчасида 48 ёшли С.Н. бошқарувидаги «Audi» русумли автомобиль ва 69 ёшли У.С. бошқарувидаги «Nexia-1» русумли автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув оқибатида «Nexia-1» русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Аввалроқ Сирдарёда «Lacetti» ва «Nexia-2» иштирокидаги ЙТҲда 4 киши вафот этгани, Фарғонада юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилгани, Қашқадарёда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди