Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкентда 9–11 сентябрь кунлари бир неча кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, пойтахтда «Tashkent Music Fest 2022» мусиқа фестивали ўтказилиши муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади:

  • Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
  • Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;
  • Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
  • Жаваҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача.

Шунингдек, ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрига кириш қисқа муддатга ёпилгани, ҳудудни айланиб ўтишга рухсат этилган йўллар харитаси эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан 14–17 сентябрь кунига қадар шаҳарга кириш вақтинчалик чекланган.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди