20:02 | 08.09.22 416

Тошкентда кўп қаватли уй қурилишига сифатсиз ғишт олиб келинди — видео

Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Ўш кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой қурилишига 5 сентябрь куни сифатсиз ғишт олиб келинди. Ҳолатга Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @minstroyuz

Қайд этилишича, Яшнобод тумани Ўш кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой биноларининг қурилиши Вазирлар Маҳкамасининг 20 апрелдаги 200-сонли қарори бандларига зид равишда шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияни хабардор қилмаган ҳолда амалга оширилган. Ҳолат юзасидан инспекция томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси (Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 7-қисми билан чора кўрилган.

Шунингдек, мазкур қурилиш объектида август ойи охирларида «Оҳангарон соф ғиштлари» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб келинган ғишт маҳсулоти сифатсиз эканлиги аниқланган. Қурилиш ишларига яроқсиз бўлганлиги учун ғиштдан фойдаланилмаган.

Ҳозирда шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан «Оҳангарон соф ғиштлари» масъулияти чекланган жамияти корхонасига нисбатан чора кўрилаётганлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги қурилиш объектларида сифатсиз туника листлар ишлатилаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, Россиядан келтирилган 3 турдаги намуналарнинг қалинлик кўрсаткичлари амалдаги туника листларникидан сифатсиз экани аниқланган.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 506
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 163
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 346
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 420
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 253
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1111