Тошкентда мактаб директори китобларнинг электрон вариантини чиқариш бўйича топшириқ бергани айтилди

Тошкент шаҳар Миробод тумани 328-мактаб директори китоблар ижараси бекор бўлгач,китобларнинг электрон версиясини чоп этиб олиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар тарқалди. Шаҳар Халқ таълим бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Халқ таълим вазирлиги

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Унга кўра, 328-сонли умумтаълим мактаби директори Феруза Газитурова синф раҳбарларига ҳам, фан ўқитувчиларига ҳам бундай топшириқ бермагани аниқланган.

Шунингдек, 5 сентябрь куни инглиз тили ўқитувчилари 7-синф инглиз тили фани бўйича янги дастурдаги дарсликлар етиб келмаганлиги ҳамда эски дарсликдаги мавзулар бўйича сезиларли фарқлар мавжудлигини сабаб, ўқувчилар янги дарслик келгунга қадар фақат инглиз тили дарслигининг электрон нусхасидан фойдаланиши мумкинлиги айтилган.

Буни айрим ўқувчиларнинг ота-онаси нотўғри талқин этишганлиги маълум бўлган. Шундай бўлсада, мактабда барча ўқитувчилар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, пул йиғимларига йўл қўймаслик бўйича яна бир бор огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мактаб дарсликларининг ижара тўлови доимий равишда бепул бўлиши ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, эндиликда мактаб дарсликларининг ижара тўловлари доимий равишда бепул бўлади ва айни дамда бунинг механизми ишлаб чиқилиши бўйича давлат раҳбари томонидан топшириқ олинган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео