Тошкентда қурилиш ташкилоти 58 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлади

Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 58 туп дарахт кесиб ташланганига муносабат билдирди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

«Kun.uz» нашрининг ёзишича,17 февралда «Dream House Stroy» МЧЖягона дарча орқали ҳудуддаги дарахтларни кесиш юзасидан ариза берган. Тошкент шаҳар Экология бошқарма аризани рад этган.

Махсус ишчи гуруҳ томонидан 8 сентябр тунда олиб борилган ўрганиш ишлари жараёнида «Dream House Stroy» МЧЖга тегишли ер майдонидаги манзарали ва мевали дарахтлар илдиз қисмлари билан биргаликда йўқ қилингани аниқланган.

Прокуратуранинг маълум қилишича, туман ҳудудида қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилгани оқибатида табиатга 797,7 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура маълумотига кўра, Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати текширилган. Мутахассислар томонидан Чилонзор шоҳ кўчасидаги қурилиш ҳудудида мавжуд бўлган 108 та дарахтлар аҳволи ўрганилган.

Ўрганишда 7 дона эман дарахтининг томир қисми очилиши оқибатида шикаст етказилгани ҳамда дарахтлар хавф остида қолгани аниқланган. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолатда зудлик билан чоралар кўрилмаган тақдирда шикаст етказилган дарахтлар қуриши оқибатида табиат ва атроф муҳитга 348,9 миллион сўм зарар етказилишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган. Август бошида эса Чилонзорда дарахтлар шикастланиши ортидан туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди