21:52 | 08.09.22 437

Тошкентда қурувчи ташкилот томонидан 42 туп дарахт кесиб юборилди — фото

Табиатга 425,1 млн сўм зарар етказилгани айтилмоқда

Тошкент шаҳри Учтепа туманида қурувчи ташкилот томонидан 42 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прократура ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram / @deputat_kusherbayev

Қайд этилишича, ҳудуддаги 42 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 425,1 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Фото: Telegram / @deputat_kusherbayev

Шунингдек, ўтказилган текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Telegram / @deputat_kusherbayev

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қурилиш ташкилоти 58 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлагани, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида юзлаб дарахтларнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, август бошида эса Чилонзорда дарахтлар шикастланиши ортидан туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди.