Тошкентда Туркманистон элчихонаси ходимлари учун турар жой биноси қурилади

Тошкентда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари учун 12 хонадонли турар жой биноси қурилади. Бу ҳақда «Arzuw news» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Шу муносабат билан Туркманистон Қурилиш ва архитектура вазирлиги ободонлаштириш билан бирга турар-жой биносини лойиҳалаш ва қуриш бўйича халқаро тендер эълон қилган. Талабгорлар Қурилиш ва архитектура вазирлигининг Маркетинг ва ташқи иқтисодий алоқалар бўлимига ариза топшириш ва техник талабларни олиш таклиф этилади.

Тендер таклифлари 2022 йил 21 октябргача вазирликнинг Ашхобод шаҳридаги бош офисида қабул қилинади. Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси 1996 йилда очилган. 2009 йил 25 февраль куни Тошкентнинг Афросиёб кўчасида янги элчихона биноси фойдаланишга топширилган.

Аввалроқ Туркманистон президенти мамлакатда Олимпия ўйинларини ўтказмоқчилигини маълум қилганди. Шунингдек, Туркманистон пойтахтида пластик бутилкаларни йиғиш тақиқланганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди