Трамп ФҚБни унинг махфий ҳужжатларини ўғирлашда айблади

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари унинг уйидаги тинтувда махфий тиббий ҳужжатларини олиб қўйганини айтди. Бу ҳақда «Independent» хабар берди.

Фото: «Business Insider»

Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго мулки август ойи бошида расмий материаллардан ноқонуний фойдаланиш, ўғирлаш ва йўқ қилиш ишининг бир қисми сифатида тинтув қилинган. Хавфсизлик кучлари уйдан юзга яқин турли даражадаги махфий ҳужжатларни қўлга киритган.

Дональд Трампнинг сўзларига кўра, ФҚБ унинг оиласи, жумладан, ўзи, рафиқаси, ўғлини барча шахсий буюмларини кўздан кечирган.

«ФҚБ уйимга бостириб кириб, нафақат менинг паспортларимни ўғирлади, балки суд маълумотларига кўра, менинг тўлиқ ва жуда шахсий тиббиёт ҳужжатларимни ҳам олиб қўйди», — деган у.

Аввалроқ Трамп уйидаги тинтувда топилган махфий ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинган. Улар орасида хорижий давлатнинг ядровий салоҳияти ҳақидаги ҳужжатлар ҳам топилган. Трамп суддан уйида топилган махфий ҳужжатларни текширмасликни сўраган, Байден эса собиқ президент уйидаги тинтувлар ҳақида гапирган.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди