12:41 | 08.09.22 320

ЙҲХХ базаси 31 августдан бери ишламаётгани рад этилди

Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати бу бўйича Bugun.uz’га маълумот берди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати базаси 31 августдан бери ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ЙҲХХ матбуот котиби билан боғланди.

Фото: «Bugun.uz»

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 31 август куни «Автомототранспорт ҳисоби» ва «Ҳайдовчилик гувоҳномаси» тизимларида модернизация ва техник-профилактик ишлари амалга ошрилаётгани сабабли, ушбу тизимлар фаолияти 5 сентябрь куни соат 07:00га қадар тўхтатганди.

8 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда «My.gov.uz» орқали автомототранспорт воситалари билан боғлиқ хизматлардан фойдаланишда узилишлар юзага келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. ЙҲХХ матбуот котибининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, «тизимда интеграция ишлари олиб борилган, ҳозирда ЙҲХХ сайти орқали хизматлар кўрсатилмоқда».

Фото: Telegram

Аввалроқ ҳам Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилган. Хусусан, 2021 йилнинг ноябрида ва 2022 йилнинг 19 мартдан 2 апрель кунигача Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилгани сабаб ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизмати вақтинча кўрсатилмаганди.

Шу йилнинг июль ойидан бошлаб эса Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришни тўла рақамлаштириш ва янги гувоҳномаларни почта орқали етказиб беришни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилаётгани тўғрисида хабар берилганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 479
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 265
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 958
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 461
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 425
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 467