АҚШ Саудия Арабистонида ҳарбий синов полигони қуради

АҚШ ҳарбийлари минтақанинг Эрон билан муносабатларидаги кескинлик фонида Саудия Арабистонида янги ҳарбий синов полигон очиш режаларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Фото: «Tehron Times»

Маълум қилинишича, объектда дронларга қарши курашиш технологияси, «мудофаа ва ҳужум тармоқлари интеграцияси» доирасида ҳаво ва ракетага қарши мудофаа имконияти ишлаб чиқилиб, синовдан ўтказилади. АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги синов майдонини «Интеграциялашган экспериментал марказ Red Sands» деб номламоқчи. У 2022 йил охирига бормасдан очилиши мумкин.

Бўлажак ҳарбий объектнинг жойлашуви ҳали аниқланмаган. Синов марказини яратиш ғоясини АҚШ генерали Майкл Курилла Яқин Шарқдаги иттифоқчилари билан бўлиб ўтган учрашувида айтган. Унинг таклифи тўлиқ қўллаб-қувватланган.

АҚШ полигон нархининг тахминан 20 фоизини молиялаштиришни ва ходимларнинг тахминан 20 фоизини таъминлашни режалаштирмоқда, қолган харажатлар Яқин Шарқ давлатлари томонидан қопланади.
Номи ошкор этилмаган АҚШ расмийси таъкидлаганидек, бу ғоя «кўплаб мамлакатларни прагматик хавфсизлик чораларини қўллашга ундайди».

Аввалроқ Шимолий Корея Пунгери ядро полигонини қайта қуришга киришганди. Шунингдек, АҚШ Европадаги ҳарбий базалар сонини кўпайтирмоқчилиги маълум бўлган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди