Британиянинг янги монархи Чарльз III номини олади — The Times

Букингем саройи қиролича Елизавета II вафотидан кейин Чарльзнинг биринчи баёнотини эълон қилди. Бу ҳақда «The Times» хабар берди.

Фото: «ABC News»

Баёнотда, янги монарх онасининг вафотидан чуқур қайғуда эканини билдирган.

«Севимли онам, қироличанинг ўлими мен учун энг қайғули лаҳзадир», — деган Чарльз.

Унинг фикрича, Елизавета II’нинг ўлими бутун мамлакат, ҳамдўстлик ва дунёдаги кўплаб одамлар томонидан чуқур қайғу билан қабул қилинади. Ушбу мотам пайтида Чарльз ва бутун қироллик оиласига тасалли берадиган ягона нарса бу қироличанинг қанчалик ҳурматли эканини англаш ҳисобланади.

Елизавета II’нинг тўнғич ўғли Чарльз расман Буюк Британия қироли Чарльз III деб эълон қилинади. Тожни кийиш учун Чарльз бир неча анъанавий босқичлардан ўтиши керак.

Протоколга кўра, Ворислик кенгаши Лондондаги Авлиё Жеймс саройида йиғилиб, қиролича Елизавета II’нинг ўлими ҳақида эълон қилади. Унинг ортидан аввалги монархга мақтовлар ва янгисига содиқлик айтилади.

Эълонни бир қанча юқори мартабали шахслар, жумладан, Бош вазир, Кентербери архиепископи ва лорд канцлер имзолайди. Монархларнинг ўзлари қасамёд қилмайди, лекин улар баёнот беради: XVIII асрда ривожланган анъанага кўра, Чарльз III Шотландия черковини ҳимоя қилиш учун қасамёд қилади.

Чарльз 2,4 миллиард аҳолиси бўлган 56 та давлатдан иборат бўлган Миллатлар Ҳамдўстлигининг қироли бўлади. Буюк Британиядан ташқари у 14 та мустақил давлат қироли бўлади.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди