Европа Иттифоқи электр энергияси учун нарх чегараси жорий қилмоқчи

Европа Иттифоқи электр энергиясини истеъмол қилишни қисқартиришни ва энергия компаниялари учун чекланган нархни жорий қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Иттифоқнинг ички ҳужжатига таяниб, «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Finance.kz»

Европа вазирлари ёқилғи ишлаб чиқарувчилардан солиқ ундириш ва энергия компанияларининг бошқа манбалардан келадиган фойдани чеклаш масалаларини муҳокама қилади. Ғоя фойдани истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтиришдан иборат. Европа Иттифоқи электр энергиясига бўлган талабни камайтириш учун иккита режани таклиф қилади. Биринчиси, барча истеъмолчилар томонидан электр энергиясини умумий истеъмол қилишни 10-15 фоизга камайтиришни назарда тутади.

Иккинчиси эса истеъмол чўққисида компаниялар ишлаб чиқаришини камида 5 фоизга мажбурий қисқартиришни талаб қилади. Газдан фойдаланмайдиган электр энергияси ишлаб чиқарувчи компаниялар учун электрнинг чегаравий нархи мегаватт соат учун 200 евро қилиб белгиланиши мумкин.

Германияда минтақавий эталон сифатида тан олинган электр энергиясининг жорий спот нархи 1 мегаватт соат учун 450 евродан ошади.

«Credit Suisse» катта таҳлилчиси Йенс Циммерманнинг айтишича, Европа Иттифоқининг таклифи технологияга сармоя киритишни тўхтатмайди.

«Ёндашув яхши кўринади. Европа Комиссияси энергия тежашга урғу берган ҳолда истеъмолчилар учун электр энергияси нархини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу арзон қайта тикланадиган энергияга инвестицияларни қўллаб-қувватлайди», — деган Финляндия собиқ Экология вазири Вилле Ниинисте.

Еврокомиссия Россиядан импорт қилинадиган газ нархини чеклаш ҳақида ўйламоқда. Москва нархларни чеклаш бўйича келишув имзолаган мамлакатларга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйишини эълон қилгани учун бу қадам кескинликни кучайтириши мумкин.

Аввалроқ Украина Европа давлатларига ўзининг электр энергиясини таклиф қилганди. Шунингдек, Буюк Британияда энергияни тежаганларга пул берилиши, электр нархи сабабли «зоопарк»даги ҳайвонлар узоқ муддатга ухлатиб қўйилиши маълум қилинган.

Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди
Янгиликлар9:19 | 30.11.22
Фарғонада чет элдан 32 бош олмахонни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди