Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Польшада ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказиш халқаро амалиётни ўрганди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова Полшада инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, қийноқларни олдини олиш бўйича миллий превентив механизмлар гуруҳлари ва фуқаролик жамияти вакиллари учун ташкил этилган минтақавий тренингда иштирок этди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Омбудсман матбуот хизмати

«Жинсий ва гендерга асосланган зўравонлик муаммосини қамоқда сақлаш мониторингига интеграция қилиш» мавзусига бағишланган тренингда Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Жануби-Шарқий Европа, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан назорат механизмларининг 50 га яқин вакиллари қатнашган.

Мазкур минтақавий тренинг жинсий ва гендерга асосланган зўравонлик муаммосини қамоқда сақлаш мониторингига интеграция қилишда назорат механизмларининг салоҳиятини кучайтиришга қаратилган. Унда иштирокчиларга зўравонликни акс этиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар турлари, уларнинг мониторинги билан боғлиқ муайян хавф ва муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича халқаро амалиёт ҳақида маълумот берилган.

Тренинг давомида қатор давлатлар Омбудсманлари жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари билан бўлишган.

«Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили бу борадаги ўз тажрибасига тўхталар экан, ушбу мониторинг ташрифлари жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилишига урғу берди. Эркин мулоқот ва гуруҳларга бўлиниб ишлаш усулларини ўзида жамлаган мазкур тренингда зўравонлик ҳолатларини аниқлашдаги назорат механизмлари ва белгиланган кўрсатмалар юзасидан фикр алмашилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили бошчилигидаги комиссия Қорақалпоғистонда митинг ўтказишга даъват қилган Даулетмурат Тажимуратовнинг ҳибсхонадаги аҳволини ўрганган эди. Ундан олдин  Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилганди.

Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди