МДҲда тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри пайдо бўлиши мумкин

МДҲда тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳамдўстлик давлатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестрини яратиш масаласи муҳокама қилинган. Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган.

«МДҲга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ блокланиши лозим бўлган интернет-ресурсларнинг ягона реестрини яратиш мақсадга мувофиқлиги муҳокама қилинган масалалар бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди», дейилади йиғилиш якунлари бўйича хабарда.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний тарқатилишига қарши курашиш бўйича ҳужжатлар имзоланган.

Аввалроқ МДҲ Иқтисодий кенгаши санкцияларга қарши кураш режасини тасдиқлаганди. Шунингдек, Қозоғистон МДҲ давлатларини нархлар ошишига қарши курашишга чақирганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди