14:40 | 09.09.22 371

Ўзбекистон энг кўп мебелни қаердан импорт қилаётгани маълум бўлди

Импорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 21 млн долларга ошган

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 51 та хорижий давлатлардан қиймати 70,6 миллион долларга тенг бўлган мебель ва унинг қисмларини импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Anadolu»

Қайд этилишича, мебель ва унинг қисмлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 21 миллион долларга ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида ойида мебель ва унинг қисмларини асосан Жанубий Корея (23,5 миллион долларлик), Туркия (16,8 миллион доллар) ва Хитойдан (13,8 миллион доллар) олиб келган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам мебель импорти амалга оширилган:

  • Россия – 7,1 миллион доллар;
  • Италия – 1,3 миллион доллар;
  • Қозоғистон – 1,2 миллион доллар;
  • Полша – 1,1 миллион доллар;
  • Беларусь – 829 минг доллар;
  • Германия – 594 минг доллар
  • Полша – 370 минг доллар.

Аввалроқ Ўзбекистон 7 ойда қанча газ плита экспорт ва телевизор импорт қилгани тўғрисида маълумот берилганди.