Ўзбекистонда 2022/23 ўқув йилида турар-жойга муҳтож талабаларнинг қанчаси ётоқхона билан таъминланди?

Ўзбекистондаги ОТМларда ўқувчи 211 минг нафар талабанинг турар-жойга эҳтиёжи бор. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: АОКА

Вазирнинг таъкидлашича, 1991-2010 йилларда ётоқхона ўринлари сони камайса камайганки, кўпаймаган.

«1991-2010 йилларда ётоқхона ўринлари сони камайса камайганки, кўпаймаган. 2010-2016 йилларда 2000 ўринли талабалар турар-жойи барпо этилган. Ҳозирги кунда битта талаба учун турар-жой қиймати 40-50 миллион сўм атрофида, яъни, масалан, 400 ўринли талабалар турар-жойи тахминан 20 миллиард сўм атрофида бўлади», — дейди Тошқулов.

Унинг сўзларига кўра, 2017-2022 йил якуни билан 56 минг ўринли талабалар турар-жойи мавжуд. Бу 2010-2016 йилга нисбатан 28 баробар кўп. Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса, айни кунда уларнинг сони 172 тага етган. Унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафарга чиққан.

«Талабалар турар-жойининг етишмаслик муаммоси олий таълим муассасалари, талабалар сонини кўпайтиргунга қадар ҳам кўп эди. Дунё олий таълим тизимини ўрганганимда бир нарсага гувоҳ бўлдим — талабаларни ётоқхона билан 100 фоиз таъминлаган бирорта давлат йўқ. Айни пайтда Ўзбекистондаги ОТМлар ётоқхонасида 91 минг талабага жой бор. ОТМларда ўқувчи 211 минг нафар талабанинг эса турар-жойга эҳтиёжи бор», — дея таъкидлайди вазир.

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов 5 сентябрдан комиссия аъзолари талабаларни турар жой билан таъминлашни бошлашини маълум қилганди. «Тегишли хулосалар асосида уларга йўлланмалар берилади. Талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича ҳужжатлаштириш амалга оширилади. 5 сентябрдан уларни қабул қилиш бошланади», деганди у.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади